Макрон: Франция на Россия билан, на рус халқи билан уруш ҳолатида эмас

Макрон:  Франция на Россия билан, на рус халқи билан уруш ҳолатида эмас

Франция Россия билан урушаётгани йўқ. Бу ҳақда Франция президенти Эмманюэль Макрон ХХР раиси Си Цзиньпин билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Репорт» хорижий ОАВга таяниб.

«Бизда Москвадаги режимни ўзгариш бўйича режалар йўқ. Франция на Россия билан, на рус халқи билан уруш ҳолатида эмас», — деди Макрон.

Унинг қайд этишича, Париж Россияда ҳокимият алмашишга интилмаяпти.

Бунгача Франция элчиси Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган эди. Франция элчисига Россия Парижнинг урушнинг янада кенгайишига олиб келган бузғунчи ва провокацион чизиғини кескин қоралаши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Франция Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат қўшинларининг Украинага жўнатилиши ҳақидаги хабарни асоссиз деб атаган ва Украинага ҳарбий хизматчилар юборилмаганини билдирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!