Исроилга 60 та ракета учирилди

Исроилга 60 та ракета учирилди

Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроил шимолига 60 дан ортиқ ракета отди, деб ёзади The Times of Israel.

Кирят Шмона шаҳрига 20 га яқин ракета тушган, ҳужум оқибатида 65 ёшли эркак яраланган. Исроил мудофаа кучларининг билдиришича, ракеталарнинг аксарияти Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тутиб олинган.

Нашрнинг ёзишича, зарбалар дастлаб Кирят Шмонага берилган. Шаҳарда уйлар ва транспорт воситалари, жумладан тез ёрдам машинаси шикастланган.

Ҳизбуллоҳнинг 20 та ракетасидан 10 таси Исроил ҳудудига етиб келган, қолганлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Ҳужум натижасида шаҳарнинг бир қисмида электр таъминоти узилиб қолган.

Кейинроқ Ҳизбуллоҳ 40 та ракета билан чегарадаги Галилеи Панхандл ҳудудига ҳужум қилган. Исроил ҳудудига қилинган иккинчи ҳужумда қурбонлар йўқ. Исроил ҳарбийлари ҳам Ливан ҳудудига зарбалар бериб, Маркаба, Тайба, Кафр Кила ва Одаиса шаҳарларига зарба берган.

Ливаннинг «Ал Жадеэд» телеканали Ҳизбуллоҳнинг Исроил шимолидаги ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган баёнотини эълон қилди. Хабарда айтилишича, зарба Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Майс ал-Жабалга уюштирган ҳужумига жавоб тариқасида берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!