ФАО билан биохилма-хилликни кўпайтириш ва экотизимларни сақлашга қаратилган келишув имзоланди

ФАО билан биохилма-хилликни кўпайтириш ва экотизимларни сақлашга қаратилган келишув имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров томонидан келишув имзоланди.

Мазкур келишув орқали ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» лойиҳаси амалга оширилиши белгиланди.

Лойиҳанинг асосий мақсади буғдойга асосланган, барқарор ва инклюзив ишлаб чиқариш ландшафтлари ва қиймат занжирлари учун энг яхши амалиёт ҳамда инновацияларни жорий этишдан иборат. Шунингдек, лойиҳа ҳудудлар кесимида бутун мамлакат бўйлаб биохилма-хилликни кўпайтириш ҳамда глобал атроф-муҳит фойдалари учун ишлаб чиқариш ландшафтларида экотизимларни сақлаш ва тиклаш ҳамда қишлоқ хўжалигини тенг равишда қўллаб-қувватлаш учун кенгайтирилган экотизим хизматларини яратишга қаратилган.

Маълумот учун, лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида юртимизда жорий йилнинг 26 февраль куни “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Глобал экологик жамғарма иштирокида «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва ерни қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 102-сонли қарори қабул қилинган.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида Республика бўйича 350 000 гектар суғориладиган ва лалмикор ер майдонлари ландшафтида барқарор озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун илғор технологиялар, биохилма-хилликни яхшилаш бўйича улардан оқилона фойдаланиш учун самарали бошқариш орқали ланшафтлар майдонини 50 000 гектарга етказиш белгиланмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш ландшафтларида экотизимларни сақлаш ва тиклаш ҳамда қишлоқ хўжалигини тенг равишда қўллаб-қувватлаш орқали Глобал атроф-муҳит яхшиланиши кўзда тутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!