Саудия Арабистони Осиё учун барча турдаги нефть нархини оширмоқда

Саудия Арабистони Осиё учун барча турдаги нефть нархини оширмоқда

Саудия Арабистонининг “Saudi Aramco” давлат нефть-газ компанияси кетма-кет учинчи ой Осиё мамлакатлари учун барча турдаги нефть нархини оширмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, компания “Arab Light” маркасидаги нефтнинг июнь ойидаги расмий сотиш нархини 90 центга Уммон-Дубай бенчмарки қийматидан юқори бўлган бир баррель учун 2,90 долларгача оширган. Бошқа енгилроқ ва оғирроқ турдаги нефть нархи ҳам май ойига нисбатан ошди.

Шу тариқа Саудия Арабистони Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро хавфини камайтирган ҳолда бозорда таъминотни чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларини намойиш этмоқда. Агентлик томонидан сўралган трейдерлар ва таҳлилчилар ОПEК+ ишлаб чиқаришни чеклаш бўйича келишувни 2024 йил охиригача узайтиришини тахмин қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!