Москвадаги Ғалаба парадига қайси давлат раҳбарлари боради?

Москвадаги Ғалаба парадига қайси давлат раҳбарлари боради?

Хорижий давлат раҳбарлари 9 май куни Ғалаба парадида иштирок этиш учун Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Москвага боради.

Тожикистон президентининг ташрифи ҳақида «РИА Новости» давлат раҳбарининг ижроия аппаратидаги манбаларига таяниб ёзмоқда.

Шунингдек, Ғалаба парадида иштирок этиш учун Москвага Лаос президенти Тонглоун Сисулит, Гвинея-Бисау президенти Умару Сисоку Эмбало ва Куба Мигел Диас-Канел ҳам бориши кутилмоқда.

Маълумот учун, ўтган йили Москвадаги Ғалаба парадида МДҲ давлатларининг деярли барча раҳбарлари: Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларус - Александр Лукашенко ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!