Жиззахда эр хотинини калтаклаб, бўғиб ўлдириб қўйди

Жиззахда эр хотинини калтаклаб, бўғиб ўлдириб қўйди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида аёлнинг жасади яшаш хонадонидан топилди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.

Маълум бўлишича, аёл ва турмуш ўртоғи ўртасида доимий жанжаллар бўлиб турган.

Аёл ўзини эрининг ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун ҳимоя ордерини олишга муваффақ бўлган.

Аниқланишича, марҳума турмуш ўртоғи томонидан қасддан бир неча марта уриб, тан жароҳатлар етказилиб, бўғиши оқибатида вафот этган. Буларнинг барчаси ёш ўғлининг кўз ўнгида содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган. Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!