Таъзия! Ўзбекистондаги тажрибали журналистлардан бири вафот этди (ФОТО)

Таъзия! Ўзбекистондаги тажрибали журналистлардан бири вафот этди (ФОТО)

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти ОАВ соҳасида узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган Сашина Ольга Павловнанинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Таъзия! Ўзбекистондаги тажрибали журналистлардан бири вафот этди (ФОТО)

Сашина Ольга Павловна 1956 йилнинг 18 январь санасида Навоий вилояти Навоий туманида туғилган. О.Сашина 1978 йилда Самарқанд давлат уинверситети ҳамда 1993 йилда Россия бошқарув академиясини тамомлаган.

Узоқ йиллар Навоий вилояти ҳокимлик ва турли идораларида, 2006-2011 йилларда вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Знамя дружбы” газетаси бош муҳаррири, 2011-2013 йилларда “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти” давлат корхонаси бош муҳаррири вазифасида, шунингдек 2013-2019 йилларда “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси музейи директори лавозимида фаолият олиб борган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!