Ўзбeкистонда логистика саноатини рақамлаштиришда ахборот тeхнологияларининг ўрни қандай?

Ўзбeкистонда логистика саноатини рақамлаштиришда ахборот тeхнологияларининг ўрни қандай?

🗺Жаҳон банки томонидан тайёрланган Логистика самарадорлиги индексида 2023 йилда Ўзбекистон 88-ўринни эгаллади. Ўзбекистон 2018 йилдаги аввалги ҳисоботга нисбатан ўз кўрсаткичларини 11 поғонага яхшилаган. Ўзбекистон янги индексда 2,6 балл (5 баллдан) тўплади.

🗓Рақамли логистикани иқтисодиётга жорий қилиш билан боғлиқ бўлган дастурларни амалга оширишнинг асосий вазифаларидан бири – транспорт ва транспорт инфратузилмаси соҳасига замонавий 24 та ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этиш саналади.

⏰Ўзбекистоннинг ҳам “Uzbekistan Airways”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзавтосаноат” каби йирик компаниялари ўз фаолиятларида RFID технологиясини жорий қилган.

Инновацион ривожланиш агентлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда RFID’ни жорий этиш бўйича 12 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилган. Катта логистика операторларининг 20 фоизи RFID тизимига ўтган.

📍Global Trade’нинг 2022 йилга тааллуқли баҳолашларига кўра, Ўзбекистон RFID бозори ҳажми 25-30 млн долларни ташкил қилмоқда. 2025 йилгача, миллий стратегияга мувофиқ, юртимизда RFID технологиясидан фойдаланиладиган юк автотранспортлари 50%, импорт юклари 30 фоизни ташкил қилиши кўзда тутилган.

➡️Ўзбекистонда логистика саноатида RFID технологиясининг ривожланиш динамикасини қуйидагича тасвирлаш мумкин:

➡️2015 йил: 2-3%;
➡️2016-2017 йиллар: 5-7%;
➡️2018-2019 йиллар: 10-15%;
➡️2020 йил: 20-25%;
➡️2021-2022 йиллар: 30-35%;
➡️2023-2025 йиллар: 50-60% (прогноз).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!