Давлат департаменти: "Россия Украинада ядро қуролини қўллашга тайёрланаётганидан дарак йўқ"

Давлат департаменти: "Россия Украинада ядро қуролини қўллашга тайёрланаётганидан дарак йўқ"

Россиянинг стратегик бўлмаган ядро қуроллари билан машғулотлар ўтказиш қарорига қарамай, Қўшма Штатлар ядровий кучлари тузатишни талаб қилмайди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэтю Миллер тегишли баёнот билан чиқди.

Унинг таъкидлашича, Давлат департаменти ушбу машқларга жавобан АҚШ ядровий позициясини тўғирлаш учун ҳеч қандай сабаб кўрмади.

“Шунингдек, Россия Украинада ядро қуролини қўллашга тайёрланаётганидан дарак йўқ”, — дея ТАСС иқтибос келтиради Миллер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!