Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Корея Республикасининг Миллий ассамблеяси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда томонлар икки давлат парламентларининг алоқалари ҳозирда янги босқичга кўтарилганини, яқин дўстлик ришталарига, халқларнинг менталитети, анъана ва қадриятлари ўхшашлигига асосланган алоқалар стратегик шериклик муносабатлари даражасида ривожланиб бораётганини қайд этди.
Шунингдек, савдо ва инвестиция кўрсаткичлари барқарор ўсиб бораётганига, мамлакатимизда Корея капитали иштирокида қарийб мингта корхона фаолият юритаётганига эътибор қаратилиб, бу борадаги кўрсаткичларни ошириш мақсадида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Корея тажрибаси асосида Коиcа халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмаги билан Ўзбекистонда “Электрон парламент” тизимини жорий қилиш грант лойиҳасининг амалга оширилиши муҳокама қилинди.
Яқинда сайланган Корея Республикаси Миллий ассамблеяси қўмиталари билан Олий Мажлис Сенати қўмиталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш бўйича таклифлар ҳам илгари сурилди.
Жанубий Кореянинг бой тажрибасини инобатга олган ҳолда аёллар бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, уларни тадбиркорликка жалб этиш, бизнесни бошқариш салоҳиятини ошириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишни рағбатлантириш лозимлиги таъкидланди.
Парламент даражасида Кореядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун қулай шароитлар яратиш масаласида ҳам фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасида таълим, соғлиқни сақлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларида биргаликда янги лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олинди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский Хавфсизлик хизматига АҚШнинг фойдали қазилмалар бўйича сўнгги таклифи ҳақидаги махфий маълумотларнинг тарқалиб кетиши юзасидан ички текширув ўтказишни топширди.
Яқинда сунъий йўлдош тасвирлари Россиянинг Калининград шаҳрида ғаройиб ва сирли янги иншоотни кўрсатди — тахминан 12 та футбол майдони катталигидаги 1200 метр кенгликдаги улкан доира.
Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги Олешня қишлоғи чеккаларида "шиддатли жанглар" давом этмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия хавфсизлик кучлари хабар берди.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.
Генри Киссинжернинг ушбу сўзлари АҚШнинг янги божларида ўз аксини топди. Америка ўзининг азалий ҳамкорлари — Япония ва Жанубий Кореяга ва НАТО давлатларига қарши улкан божлар киритди.