Сурия ва Ироқдаги АҚШ базалари Ҳаниянинг ўлдирилиши учун ўч олиши мумкин

Сурия ва Ироқдаги АҚШ базалари Ҳаниянинг ўлдирилиши учун ўч олиши мумкин

Дунё Яқин Шарқда аввал эълон қилинган йирик ҳужумга қадар соатларни санамоқда. Трамп тарафдорларидан бири ўз кузатуви билан ўртоқлашди: Пентагон яқинидаги кўчалар пицерия билан гавжум, барлар эса бўм-бўш. Бу Мудофаа вазирлиги ходимлари тунни иш жойида ўтказишини кўрсатиши мумкин. Минтақадаги хабарлар тобора хавотирга солмоқда. Пентагон Авраам Линколн авиаташувчи кемасини Ўртаер денгизига жўнатди, ўнлаб авиакомпаниялар Байрут ва Тел-Авивга парвозларни бекор қилди, Қўшма Штатлар ўз ватандошларини Ливанни зудлик билан тарк этишга чақирди.
Эрон телеканаллари кечаси бутун оқшом жангарилар ҳақидаги видеони эфирга узатган эди. Аммо унда кўрсатилган кенг кўламли уруш ҳали ҳақиқатда содир бўлмаган. Эрон, аввал хабар қилинганидек, Исроилга зарба бериши мумкин бўлган 72 соат вақт ўтган бўлсада, Яқин Шарқдаги кескинлик ва асабийлик пасайгани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!