Жиззахда шифохонада жанжал кўтарган шахслар қамалди

Жиззахда шифохонада жанжал кўтарган шахслар қамалди

Маълум қилинишича, Жиззахдаги шифохоналардан бирига тунги соат 23:40 атрофида бемор олиб келинган. Натижада беморнинг олдига унинг 3та таниши, акалари кўришга келади. Бироқ ўша вақтда жарроҳлик амалиёти ўтказилаётгани сабаб ҳамшира уларга ҳозир бемор билан кўриша олмаслигини айтган.

Натижада бу ака-укаларнинг жаҳли чиқиб, жанжал кўтара бошлайди. Ҳуқуқбузарлардан бири ҳамшираларни ҳақорат қилиб, қабул бўлимидаги шиша тўсиқ, компьютер экрани ва эшик ойнасини синдирган. Бундан ташқари, жанжалга аралашган бир фуқарога тан жароҳати етказилган.

Шунингдек, ака- укалар Ички ишлар ходимларига ҳам қаршилик кўрсатишга уринган.

Суриштирувлар давомида шифохонага тан жароҳатлари билан келтирилган бемор ўзига ўзи пичоқ билан жароҳат етказгани маълум бўлган.

"Бу ишларни мастлик таъсирида қилдим. Ҳушёр ҳолатга келганимдан сўнг ҳамма зарарларни қопладим. Ҳамшираларнинг ҳаммасидан узр сўраб чиқдим",- дейди ҳуқуқбузарлардан бири.

Ҳуқуқбузарларга МЖтКнинг тегишли моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖИБ Жиззах шаҳар тумани судига юборилган.

Суд ҳукмига кўра, 3 нафар ака-уканинг 2 нафарига 15 кун муддатга маъмурий қамоқ, бир нафарига БҲМнинг 12 баравари миқдорида жарима қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!