Тошкентда Cobalt уриб юборган 41 ёшли эркак вафот этди

Тошкентда Cobalt уриб юборган 41 ёшли эркак вафот этди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Cobalt уриб юборган 41 ёшли эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 8 сентябрь куни соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган. 1997 йилда туғилган (эркак) Ж.Х. Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1983 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!