Паралимпиячиларимиз ҳам ўз тарихларидаги энг юқори натижани қайд этиб, умумжамоа ҳисобида ўн учинчи бўлишди

Паралимпиячиларимиз ҳам ўз тарихларидаги энг юқори натижани қайд этиб, умумжамоа ҳисобида ўн учинчи бўлишди

Франциянинг Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди. 28 август – 8 сентябрь кунлари ўтказилган Ўйинларда Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли иштирок этиб, илк бор 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза, жами 26 та медалга сазовор бўлди.

Бу билан паралимпиячиларимиз медаллар жамғариш бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. Ушбу натижа билан делегациямиз Осиё мамлакатлари орасида Хитой ва Япониядан кейин учинчи, шунингдек, Марказий Осиё, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги тарихий натижа билан мамлакат Миллий Паралимпия қўмитаси, юксак матонат кўрсатган пара спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари, миллионлаб мухлисларимизни самимий қутлайди.

Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон делегацияси бугун Ватанга қайтиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!