Бугун Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар вақти ўзгаради

Бугун Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар вақти ўзгаради

Бунга Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилиши сабаб бўлган.

Бугун, 2024 йил 9 сентябрь куни Тошкент аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалида Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилиши муносабати билан қуйидаги рейслар Тошкент аэропортининг халқаро терминали орқали амалга оширилади:

Кетиш:
- Тошкент — Урганч йўналишида "Silk Avia" УС903 парвози соат 18:00 да учади.
- Тошкент — Бухоро йўналишида "Silk Avia" УС801 парвози соат 18:25 да учади.
- Тошкент — Термиз йўналишида "Silk Avia" УС753 парвози соат 19:05 да учади.
- Тошкент — ​​Урганч йўналишида “Uzbekistan Airways" HY57 парвози соат 20:25 да учади.

Келиш:
- Нукус — Тошкент йўналишида “Uzbekistan Airways" HY20 парвози соат 17:20 да етиб келади.
- Наманган — Тошкент йўналишида "Silk Avia" UС502 парвози соат 17:20 да етиб келади.
- Бухоро — Тошкент йўналишида "Silk Avia" UС806 парвози соат 18:20 да етиб келади.
- Қўқон — Тошкент йўналишида "Silk Avia" UС456 парвози соат 18:55 да етиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!