Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хон Исроил етакчиларини ҳибсга олишга чақирганидан кейин унга босим бўлгани ҳақида гапирди

Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хон Исроил етакчиларини ҳибсга олишга чақирганидан кейин унга босим бўлгани ҳақида гапирди

"Баъзи давлат раҳбарлари ва бошқа шахслар мен билан гаплашиб, маслаҳат ва огоҳлантиришлар беришди", — деди Хон BBCга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ХЖС бош прокурори Ғазодаги уруш туфайли Исроил бош вазири Бинямин ва мудофаа вазири Ёав Галантни ҳибсга олишни талаб қилган эди. Хон улар уруш жиноятларида, жумладан, тинч аҳолини ўлдириш, очликдан уруш усули сифатида фойдаланиш, фуқаролик инфратузилмасига атайлаб ҳужум қилишда гумонланишини билдирган.

Бироқ, Халқаро жиноий суд ҳайъати ҳали бу буйруқларни тасдиқламади, бусиз прокурорнинг талаби ҳақиқий ҳисобланмайди.

Хон аввал ҳам Исроил етакчиларини жиноий таъқиб қилишга урингани учун таҳдидлардан шикоят қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!