Греция ҳукумати сайёҳлар оқимини камайтиришни режалаштирмоқда

Греция ҳукумати сайёҳлар оқимини камайтиришни режалаштирмоқда

Греция ҳукумати сайёҳлар оқимини камайтириш мақсадида ёз мавсумининг энг юқори чўққисида Санторини ва Миконос оролларида саёҳат қилувчи круиз кемаларига ташриф буюрувчилардан 20 евро миқдорида қўшимча тўлов ундириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Юнонистон Бош вазири Кириакос Мицотакиснинг айтишича, ҳаддан ташқари туризм фақат Грециядаги бир нечта сайёҳлик жойларида муаммо.

"Грецияда овертуризмнинг таркибий муаммоси йўқ... Унинг баъзи сайёҳлик йўналишлари биз ҳал қилишимиз керак бўлган йилнинг маълум ҳафталари ёки ойларида муҳим муаммога эга. Круиз ташиш Санторини ва Миконосни қийнамоқда", - дея тушунтирди у.

Греция бош вазири сайёҳлардан тушадиган маблағнинг бир қисми инфратузилмани ривожлантириш учун маҳаллий жамоаларга йўналтирилишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!