Қатар Ғазо аҳолисига ёрдам бериш учун 4,5 миллион доллар ажратди

Қатар Ғазо аҳолисига ёрдам бериш учун 4,5 миллион доллар ажратди


Қатар Қизил Ярим Ярим Ой Жамияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик Қочқинларга ёрдам бериш агентлиги шартнома имзолади, унга кўра Қатар тараққиёт жамғармаси Ғазо сектори аҳолисига ёрдам бериш учун 4,5 миллион доллар ажратади.

Бу ҳақда Қатар ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ажратилган маблағ Ғазо секторидан 4,4 минг нафар фаластинлик ишчиларни, шунингдек, можаро авж олишидан аввал Ғарбий Соҳилга тиббий ёрдам олиш учун келган ва уйларига қайта олмаган анклав аҳолисини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.

"Нақд пул ёрдами ўтган октябрь ойида Исроил агрессияси бошланганидан буён Ғазо секторига қайтиб кела олмаган кўчирилган одамлар учун ҳаётий ёрдам бўлади", — дейилади агентлик баёнотида.

"Ғазодан келган минглаб фаластинлик қочқинлар Ғарбий Соҳилда қамалиб қолмоқдалар, улар бу инқирозли вазиятда қолиб кетишган, яқинлари ва тирикчилик воситаларидан узилиб қолишган" - деди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик Қочқинларга ёрдам бериш агентлиги Бош комиссари Филипп Лаззарини.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!