Яман жанубида автобуснинг тоғдан қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Яман жанубида автобуснинг тоғдан қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Яман жанубидаги Лаҳж вилоятида йўловчи автобусининг тоғ ёнбағридан қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Ҳодиса Макатра вилоятида Аден ва Таиз провинцияларини боғловчи хавфли йўлда содир бўлган. Дастлабки версияга кўра, ҳайдовчи тормоз ишламай қолгани учун бошқарувни йўқотган, шундан сўнг ичида 16 киши бўлган автомобиль тоғдан пастга қулаган.

Yemen Monitor нашрининг хабар беришича, 16 йўловчининг ҳеч бири ҳалокатдан омон қолмаган.

Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!