Сирдарёда светофорга тўхтаган “Gentra”нинг орқасидан яна бешта машина кетма-кет урилди

Сирдарёда светофорга тўхтаган “Gentra”нинг орқасидан яна бешта машина кетма-кет урилди

Сирдарё вилоятида 6 та транспорт воситаси иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 8 сентябрь куни соат 18:00 ларда, Оқолтин тумани, Янги давр МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг 4-кмда, Термиз-Тошкент йўналишида, тартибга солинган пиёдалар светофорига тўхтаган "Жентра" русумли автомобилни орқа томонидан оралиқ масофани сақламаган ҳолда 5 та автомобиллар "Жентра", "Спарк", "Спарк", "Дамас" ва "БЙД" ҳаракатланиб келиб урилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.

Натижада 6 та транспорт воситаларининг барчаси техник шикастланган. Тан жароҳати олганлар йўқ

Ҳозирда Оқолтин тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!