Нигерияда ёқилғи ташувчи машина ҳалокатга учраши оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ёқилғи ташувчи машина ҳалокатга учраши оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлди

Нигерияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Punch газетаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Нигер штатида ёнилғи ташувчи танкер қарама-қарши йўналишда кетаётган йўловчилар ва чорва молларини олиб кетаётган юк машинасига урилиб, катта ёнғинга сабаб бўлган.

Нигер давлат фавқулодда вазиятлар агентлиги бош директори Абдуллаҳи Баба-Арабнинг айтишича, таниб бўлмас даражада куйиб кетган камида 48 киши ўша куни мусулмон урф-одатларига мувофиқ дафн этилган.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг умумий сони ҳали аниқланмаган. Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!