АҚШ вице-президенти, Демократик партиядан ҳукуматнинг олий лавозимига номзод Камала Харрис рақиби республикачи Дональд Трамп билан теледебатларга тайёрлигини маълум қилди. Журналистлар унинг сўзларидан иқтибос келтирдилар.
Харрис 8 сентябрь куни Оқ уй матбуот ҳавзаси журналистларидан бирининг тегишли саволига жавоб берар экан, бош бармоғини кўрсатиб, Трамп билан баҳслашишга "тайёр" эканини айтди.
Аввалроқ The New York Times газетаси 10 сентябрь кунги баҳслар олдидан Сиена коллежи тадқиқот институти билан ҳамкорликда ўтказган ижтимоий сўров натижаларини келтирган эди.
Улардан келиб чиқадики, Харрис ва Трамп сайловчиларнинг деярли бир хил даражада қўллаб-қувватлашига эга – Трампни респондентларнинг 48 фоизи, респондентларнинг 47 фоизи Харрисни қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, икки президентликка номзод ўртасидаги дебат 10 сентябрь куни ABC телеканали томонидан Филаделфия (Пенсилвания)да бўлиб ўтади, уларни ўтказишнинг якуний қоидалари 5 сентябрь куни тасдиқланган эди. Хусусан, Трамп ва Харрис микрофон ўчирилган ҳолда рақиб нутқи тугашини кутишлари талаб қилинади ва жавоб вақти икки дақиқа билан чекланади. Фақатгина йиғилиш модераторлари олдиндан тайёрланган эслатмалардан фойдаланган ҳолда саволлар беришлари мумкин.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.