Сурия Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар ҳақида хабар бермоқда

Сурия Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар ҳақида хабар бермоқда

Сурия Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар ҳақида хабар бермоқда.

"Исроил ҳаво кучларининг Сурия марказига берган зарбалари натижасида камида беш киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди", дея хабар бермоқда Сурия давлат ахборот агентлиги шифокорлар ва ҳарбийларга таяниб.

Зарбалар якшанба куни кечқурун Хама вилоятининг Масяф шаҳри яқинида амалга оширилгани айтилмоқда. Исроил армияси бу хабарларга изоҳ бермаяпти.

"Якшанба куни соат 23:20 атрофида душман Ливаннинг шимоли-ғарбий қисмидан марказий минтақадаги бир қатор ҳарбий нишонларга ҳаво ҳужуми уюштирди. Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлармиз МюИсроилнинг бир нечта ракеталарни уриб туширди", деб ёзмоқда Sana агентлиги ҳарбий манбадан иқтибос келтирган ҳолда.

Буюк Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси етти кишининг ўлими ва 15 нафар кишининг жароҳатлангани ҳақида хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!