Ўқишга таклиф қилиш бўйича ёлғон СМС-хабарлардан эҳтиёт бўлинг

Ўқишга таклиф қилиш бўйича ёлғон СМС-хабарлардан эҳтиёт бўлинг

Сўнгги вақтларда кўпчиликка нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан ўқишга таклиф қилиш бўйича турли СМС-хабарлар юборилмоқда.

Бу ҳолат нафақат жорий йилда, балки ўтган йилларда ҳам кузатилган.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу хабарлар фақат абитуриентларга эмас, барчага, жумладан, Агентлик ходимларига ҳам келмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди:

Қайд этилишича, Агентлик фуқароларнинг розилигисиз учинчи шахсларга улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмайди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ОТМларга талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно).

Агентликнинг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги таъминланган бўлиб, уларга ҳеч қандай киберҳужум уюштирилмаган ва учинчи шахслар томонидан абитуриентларнинг маълумотлари қўлга киритилмаган.

Шу ўринда фуқаролардан ишончсиз манбалардан фойдаланмаслик ва турли манбаларга шахсий маълумотларини киритмаслик тавсия қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!