Америкалик ҳарбийлар Яманда ҳутийларнинг бир нечта дронлари ва ракеталарини йўқ қилди

Америкалик ҳарбийлар Яманда ҳутийларнинг бир нечта дронлари ва ракеталарини йўқ қилди

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) сўнгги 24 соат ичида Яманда ҳутийларнинг учта учувчисиз самолёти ва иккита ҳутий ракета учиргичи йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

"Охирги 24 соат ичида CENTCOM кучлари Яманда ҳутийлар назорати остидаги ҳудудда учта учувчисиз учиш аппарати ва иккита ракетани йўқ қилди", — дея хабар берди қўмондонлик ижтимоий тармоқда.

Ҳисоботга кўра, "бу қурилмалар АҚШ ва коалиция кучлари ва минтақадаги тижорий кемалар учун аниқ ва мавжуд таҳдид солиши аниқланган".

"Навигация эркинлигини ҳимоя қилиш учун чоралар кўрилди", деб таъкидлади CENTCOM.

2023 йил 7 октябрда Хамас Исроилга ҳужум қилди. Бунга жавобан Исроил ХАМАСга қарши ҳарбий операция бошлади. Бу воқеалар Яқин Шарқдаги қатор гуруҳларнинг Ироқ ва Суриядаги Америка кучларига қарши ҳужумларини кучайтиришга олиб келди. Шундай қилиб, яманлик ҳутий исёнчилари Қизил денгиздаги кемаларга қарата ўқ узишни бошлади. Бу вақт ичида улар 80 дан ортиқ кемаларга ҳужум қилишди. АҚШ ва Буюк Британия бунга жавобан Ямандаги ҳутий нишонларига мунтазам ҳужум қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!