Туризм ва умумий овқатланиш соҳаси учун қўшилган қиймат солиғининг бир қисми қайтарилади

Туризм ва умумий овқатланиш соҳаси учун қўшилган қиймат солиғининг бир қисми қайтарилади

📆 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туризм ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга, 2025 йил 1 январдан бошлаб эса умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тизими жорий этилади.

Қанча қайтарилади?

Умумий овқатланиш корхоналари учун:
↪️Ойлик товар айланмасининг 60% дан ортиғи нақд пулсиз тўловлар орқали амалга оширилган тақдирда – тўланган ҚҚСнинг 40%.
↪️Ойлик товар айланмасининг 60% дан ками нақд пулсиз тўловлар орқали амалга оширилган тақдирда – тўланган ҚҚСнинг 20%.
Туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари учун:
↪️Тўланган ҚҚСнинг 20%.

ҚҚСнинг тегишли қисми ҳар ойнинг 25-санасига қадар республика бюджетидан қайтарилади.

❗️Мазкур тизим 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!