Россия 2022 йилнинг кузида Украинага ядровий зарба бериши мумкин эди

Россия 2022 йилнинг кузида Украинага ядровий зарба бериши мумкин эди

Россия 2022 йилнинг кузида Украинага ядровий зарба бериши мумкин эди, дея хабар бермода АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари.

МРБ директори Уилям Бернс Вашингтон Украина шимоли-шарқида Украина қуролли кучларининг муваффақиятли қарши ҳужуми туфайли Путин шундай қадам ташлаши мумкинлигидан хавотирда бўлганини айтди.

"АҚШ президенти Жо Байден бунинг оқибатлари қандай бўлишини аниқ тушунтириш учун мени 2022 йил охирида россиялик ҳамкасбим Сергей Наришкин билан суҳбатлашишга юборган", — деди Бернс.

У, шунингдек, Ғарб бу масалада "қўрқиши керак эмаслигини", аммо Кремл томонидан ядровий зарба бериш хавфини эътиборсиз қолдириб бўлмаслигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!