Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади

Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади

Бугун Россия бош вазири Михаил Мишустин Тошкентга икки кунлик расмий ташриф билан келади.

Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматига кўра, ташриф давомида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши ўтказилади.

Бундан ташқари, пойтахтдаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари ҳамда бошқа объектларга ташрифлар режалаштирилган.

Россия ҳукумати сайтида очиқроқ баён қилинишича, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда йирик лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!