Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, “Сводка” нашрининг 6 август куни берган маълумотларига қараганда, жиноятчи қирғизистонлик қонун ўғриси Камча Асанбекнинг уюшган жиноий гуруҳи фаолиятини молиялаштириб келгани маълум бўлди. Шу жумладан, Салим Абдувалиев 2024 йилда Ўзбекистонда ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаганликда айбланиб, 6 йил муддатга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилинган эди.
Разведка хизматларининг хабар қилишича, Кўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳи криминал авторитет Салим Абдувалиевнинг "Биродарлар доираси" халқаро жиноий гуруҳи таркибига киради. Тергов маълумотларига кўра, Абдувалиев Кўлбоев билан яқиндан алоқада бўлиб, унинг гиёҳванд моддаларни ноқонуний йўллар билан Европа давлатларига олиб ўтишида моддий ёрдам кўрсатган ва жиноий гуруҳ раҳбари бўлишига ҳисса қўшган. "Салимбойвачча" томонидан ўтказилган Ўзбекистондаги байрам ва тадбирларга, Кўлбоевнинг бир неча бор қилган ташрифи улар ўртасида яқин муносабатлар борлигига далил бўла олади", дейилади хабарда.
Жиноятчи шахсиятига тўхталадиган бўлсак, Салим Қирғизбаевич Абдувалиевнинг отаси, қирғиз миллатига мансуб, қозоқ бўлган. У отасининг номига Тошкентдан кўча сотиб олиб, "Қирғизбой ота" номини берган. Эркин кураш бўйича Ўзбекистоннинг энг бой одами, беш карра чемпион Салим Абдувалиев узоқ йиллардан буён болалар ва ўсмирлар кураш жамғармасини молиялаштириб келади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.