Покистон чегарачиларининг жавоб зарбаси натижасида камида саккиз нафар Толибон жангариси йўқ қилинди

Покистон чегарачиларининг жавоб зарбаси натижасида камида саккиз нафар Толибон жангариси йўқ қилинди

Афғонистоннинг Пилвасин туманидан трансчегаравий ўққа тутилишига жавобан Покистон чегара қўшинлари томонидан уюштирилган зарбада камида саккиз нафар афғон Толибон жангариси ҳалок бўлди, 16 нафари яраланди.

Бу ҳақда The News нашри хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, 7 сентябрь куни эрталаб “Афғон толиблари замонавий қуроллардан фойдаланган ҳолда Покистон назорат-ўтказиш пунктларига ўт очган”.

Аввалроқ Афғонистоннинг TOLOnews телеканали Хост вилоятидаги баҳсли чегара ҳудудида Толибон ва Покистон ҳарбийлари ўртасидаги даврий жанглар иккинчи кундан бери давом этаётгани ҳақида хабар берган эди. Афғонистон томони баҳсли чегарада назорат-ўтказиш пункти қураётгани сабабли 7 сентябрь куни Толибон ва Покистон чегарачилари ўртасида яна жанглар бошлангани хабар қилинган эди. Ҳар икки томондан қурбонлар борлиги қайд этилган, бироқ уларнинг аниқ сони айтилмаган. Ҳудудда ҳарбий ҳаракатлар кузатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!