Беларусь мамлакат чегараси яқинида Украина 14 минг ҳарбий тўплаганини маълум қилди

Беларусь мамлакат чегараси яқинида Украина 14 минг ҳарбий тўплаганини маълум қилди

Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Волфович мамлакат чегараси яқинида Украина тахминан 14 минг аскардан иборат ҳарбий гуруҳ жойлаштирганини айтди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Волфовичга кўра, бундай миқдордаги Украина ҳарбий кучлари икки йилдан буён республика чегаралари яқинида турибди. Бунга жавобан Беларусь ҳукумати Мозир ва Гомел йўналишларини кучайтиришга қарор қилган.

Сўнгги пайтларда Ғарб томонидан ҳам, Украина томонидан ҳам, биз жанубда Украина ҳудудига ҳужум бошлаш учун қандайдир гуруҳлар тузганимиз ҳақидаги айбловлар фақат енгил истеҳзога сабаб бўлиши мумкин, дейди Беларусь Хавфсизлик кенгаши котиби.

Унинг таъкидлашича, чегара яқинида жойлашган Беларусь ҳарбийлари сони Украина аскарлари сонидан бир неча баравар кам бўлиб, 4 минг аскарни ташкил этади.

18 август куни Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳозирда Беларусь-Украина чегарасида 120 мингдан ортиқ украиналик ҳарбий борлигини айтганди. У чегарадаги вазият Минскда 3 июль куни нишонланадиган Мустақиллик кунида ўтказиладиган парадга тайёргарлик кўриш пайтида кескинлаша бошлаганини билдирган.

Ўшанда Лукашенко армиянинг деярли учдан бир қисми Украина чегарасига кўчирилгани, Брестдан Гродногача мудофаа истеҳкомлари қурилаётгани айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!