Россия Эрон ракеталари билан нима қилмоқчи

Россия Эрон ракеталари билан нима қилмоқчи

Урушни ўрганиш институти (ISW) экспертлари Россия келаси куз ва қишда Украинанинг энергетика, ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилиш учун Эрон томонидан етказиб берилган ракеталардан фойдаланишини билдирди.

Хабар қилинишича, Эрон яқинда Россияга 200 дан ортиқ Fateh-360 қисқа масофали баллистик ракеталарни етказиб берган.

“АҚШ ва Европа расмийлари яқинда Эрон Россияга қисқа масофага учувчи баллистик ракеталар етказиб бера бошлаганини тасдиқлади ва ISW ҳисоб - китобларига кўра, Россия кучлари келгуси куз ва қишда Украинанинг энергия, ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмасини нишонга олиш учун Эрон томонидан тақдим этилган ракеталардан фойдаланиши мумкин", дея хулоса қилди ISW.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!