Қозоғистонда болалар оммавий заҳарланди

Қозоғистонда болалар оммавий заҳарланди

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Бесшоки қишлоғидаги мактабда 1-4-синф ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши кузатилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, 141 бола тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ҳозир 82 киши тиббий муассасага қатнаб даволаняпти, 43 бола уйда, 16 нафар ўғил-қиз касалхонада муолажа оляпти.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Aкмарал Aлназарова маълум қилишича, воқеа жойига вилоят тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизматининг 10 асосий, 2 қўшимча гуруҳи ҳамда Мунайли тумани марказий касалхонасидан 4-тоифали чақирув хизмати 5 та бригадаси юборилган.

– Бундан ташқари муайян тиббиёт ташкилотларига вилоят руҳий саломатлик маркази психологик ёрдам гуруҳлари жойлаштирилди, – деди мулозим. – Болалар саломатлиги билан боғлиқ вазият Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!