Россия ҳусийларни қуроллантирмоқчи: энди буни ким тўхтата олади?

Россия ҳусийларни қуроллантирмоқчи: энди буни ким тўхтата олади?

Россия июль ойи охирида Ямандаги ҳусийларга ракета ва ҳарбий техника етказиб беришга тайёрланаётган эди, бироқ Саудия Арабистонининг огоҳлантиришидан сўнг сўнгги лаҳзада бундан воз кечган эди, деб ёзади CNN бир нечта манбаларга таяниб.

Нашрнинг икки суҳбатдошига кўра, Қўшма Штатлар Саудия Арабистонига Москвани ҳусийларга қурол етказиб бермасликка кўндиришда ёрдам сўраб алоҳида мурожаат қилган. Бироқ, Америка разведкаси Саудия Арабистонининг огоҳлантириши ҳал қилувчи бўлганми ёки Россияни ўз режаларидан воз кечишга ундаган омиллардан бири бўлганми, билмайди.

Охир-оқибат қурол етказиб бериш кечиктирилди, аммо июль ойи охирида Россия ҳусийларга ёрдам бериш учун Яманга уч кунга ҳарбий хизматчиларни юборди. Америка расмийлари Россия кемалари ходимларини тушириш ва қайиқда Яманга олиб бориш учун Қизил денгиз жанубида тўхтаганини кузатган. CNN манбаларига кўра, рус ҳарбийларида сумкалар бор эди.Кемалар Россия топширмоқчи бўлган техникани ташийдими ёки йўқми, аниқ эмас.

Россия расмийлари ҳусийларни қуроллантириш ва уларга маслаҳат беришни Байден маъмуриятининг Украинага АҚШ томонидан тақдим этилган қуроллардан фойдаланган ҳолда Россия ҳудудига зарбалар беришга рухсат берган қарорига қарши жавоб қайтариш усули сифатида кўришди, дейди CNN манбалари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!