Раъно Шодиева Туркияда қандай операцияни бошдан кечирганини айтди

Раъно Шодиева Туркияда қандай операцияни бошдан кечирганини айтди

Актриса Раъно Шодиева Instagramда жонли эфир вақтида нима сабабдан жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганини маълум қилди.

"Жигаримнинг 60 фоизи олиб ташланди ва соғлом қисмини қолдиришди. Жигар бу – ўсадиган нарса. Унинг олиб ташланган қисми Худо хоҳласа 1 йил ичида ўсиб жойига тушади.

Амалиёт осон бўлмади, жуда қийин, машаққатли бўлди. Жигарнинг организм ишида 300 та функцияси бор, жигарда қон томирлари кўп. Уларнинг ҳаммасини жой-жойига қўйиб тикиш керак бўлди. 5 ойдан бери Туркиядаман. Ҳозир муолажа оляпман, кимёвий даволанишдаман", деди Раъно Шодиева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!