Калифорнияда ёнғинлар сабабли 5 минг аҳоли эвакуация қилинди

Калифорнияда ёнғинлар сабабли 5 минг аҳоли эвакуация қилинди

Калифорния жануби расмийлари кучли ўрмон ёнғинлари сабабли беш мингдан ортиқ одам эвакуация қилинишини эълон қилди. Тоғли ер ва 40 даража иссиқ туфайли ёнғинни ўчиришнинг иложи йўқ, деб ёзади The New York Times .

«Шанба куни Жанубий Калифорниядаги назоратдан чиқиб кетган ўрмон ёнғинлари тез ўсиб, ҳажми тўрт баравардан ошди. Якшанба куни эрталаб ёнғин майдони 68 км квадрат метрдан ошди, бу эса 5000 дан ортиқ кишини мажбурий эвакуация қилиш буйруғига олиб келди», — деб ёзади газета.
Ҳозирда ўт ўчирувчилар Сан-Бернардино тоғ этакларида ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Энг ёмони, Калифорниянинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмида иссиқлик тўлқини камида душанба кунигача давом этади. Бу янги ёнғинлар хавфини оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!