ТҲКнинг Судандаги бозорга уюштирган зарбаси натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

ТҲКнинг Судандаги бозорга уюштирган зарбаси натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Судан марказидаги Синнар шаҳрида Тезкор ҳаракат кучларининг (ТҲК) ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги маҳаллий ташкилотларга таяниб хабар бермоқда.

Синнар Ёшлар Уюшмаси, ТҲК кучлари шаҳар бозори ва Ал-Мувазафин ҳудудига "айримсиз ҳужум" уюштирганини, 20 кишини ўлдирганини ва 100 дан ортиқ одамни жароҳатлаганини айтди.

Айни пайтда, “Судан шифокорлари” нодавлат ташкилоти ТҲК ўққа тутилиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлгани ва 70 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар бериб, ҳужумни қуролсиз фуқароларнинг “қирғин”и деб атади.

Аввалроқ ЖССТ Судандаги можаро камида 20 минг кишининг ҳаётига зомин бўлганини маълум қилган эди.

2023 йил 15 апрелдан бери Суданда ҳарбийлар ва ҳозирда пойтахт Хартумнинг асосий қисми, Дарфур ва Кордофан вилоятларини назорат қилаётган ТҲҚ ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

13 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди, улардан 2,3 миллиони хорижга қочиб кетди. Вазият соғлиқни сақлаш тизимига жиддий зарар етказилиши билан мураккаблашади, кўплаб шифохоналар ва тиббиёт муассасалари ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди: тахминан 4,2 минг киши юқтирилди ва камида 165 киши вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!