Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг АҚШнинг Нью-Йорк штатида 14 сентябрь куни ўтказилиши керак бўлган анъанавий концерти Америкадаги яҳудий диаспорасининг норозилиги ортидан бекор қилинди. Бу ҳақда АҚШдаги ўзбек журналисти Санъат Шарипов маълум қилди.
Қайд этилишича, Юлдуз Усмонованинг «Besh yulduz Entertainment» МЧЖ томонидан ташкиллаштирилган Нью-Йоркдаги концерти 14 сентябрга белгиланган эди.
Лекин унинг яқинда Исроилни қоралаб қилган чиқиши ва яҳудий маҳсулотларини бойкот қилишга чақириши Бухоро яҳудийларининг норозилигига сабаб бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан концерт бекор қилинган. The Oceana Theater сайтида сотувга чиқарилган чипталар ўчирилган.
«Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти 14 сентябрга белгиланган эди. Лекин унинг яқинда Исроилни қоралаб қилган чиқиши, Бухоро яҳудларининг норозилигига сабаб бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан концерт бекор қилинди. Энди фақат 1 та концерт, у ҳам бўлса, Огайода бўлади», дейди Шарипов.
Эндиликда фақат 1 та концерт, у ҳам бўлса, ўзбек диаспораси унча кўп бўлмаган Огайо штатидаги Цинциннати шаҳрида бўлади. 2009 йилдан бери Star Entertainment ташкилоти кўмагида Нью-Йоркда концерт ўтказиб келган Усмонованинг ўзи тадбир бекор қилинганини тасдиқлаган бўлса-да, бунинг сабабини очиқлашни истамаган.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.