Қўқонда вояга етмаган судланувчи 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Қўқонда вояга етмаган судланувчи 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Маълум бўлишича, судланувчи аввалдан ўзига таниш бўлган шахс билан ўзаро тортишиб қолади ва жаҳлини жиловлай олмай, турган ерига яқин жойдаги савдо дўкони ошхонасидан хўжалик пичоғи олиб чиқиб, танишининг кўкрак қафасига бир маротаба санчиб қолиб, унга оғир тан жароҳати етказади. Натижада пичоқланган фуқаро вафот этади.

Ўша вақтда жаҳлини тия олмаган судланувчи бугун қилмишидан пушаймон, бироқ энди кеч. Жиноятга жазо муқаррардир.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қўқон судида кўриб чиқилиб, судланувчи вояга етмаган бўлганлиги сабабли унга нисбатан жиноят кодексининг 85-моддаси тартибида 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!