Путин разведка раҳбарига ўн дақиқа давомида танбеҳ берди: «Арманистон бизнинг душманимиз»

Путин разведка раҳбарига ўн дақиқа давомида танбеҳ берди: «Арманистон бизнинг душманимиз»

Россия президенти Владимир Путин Арманистон атрофидаги вазият туфайли Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкинга тахминан 10 дақиқа давомида танбеҳ берди, деб ёзади Россия ҳукуматига яқин «Кремлевская табакерка» телеграм канали.

Хабарингиз бор, Ереван июль ойида бўлиб ўтадиган НАТО саммити учун ўз делегациясини Вашингтонга юборишини тасдиқлади.


Путиннинг айтишича, Ташқи разведка хизмати Кавказдаги барча топшириқларни бажара олмаяпти ва бу, унинг фикрича, Наришкиннинг шахсий айби.

Ташқи разведка раҳбари НАТО саммити «аҳамиятсиз воқеа» эканлигини тушунтиришга уринган. Путин эса унга шундай деган: "Аммо ҳозир Арманистон бизнинг душманларимиз билан столда ўтирибди. Аслида бу бизнинг душманимиздир”. Шу билан бирга, Россия президенти Озарбайжон ҳақида бир оғиз сўз айтмади, дейилади телеграм каналида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!