Покистонда жорий иссиқликлардан 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

A A A
Покистонда жорий иссиқликлардан 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Иқтисодиёти оғир ва иссиқлик тўлқинларида муттасил энергетик етишмовчиликка учраётган Покистон учун жорий давомли иссиқлик тўлқинлари оғир кечмоқда.

Иссиқлик омилларини организмга салбий оқибатларини камайтиришда на ҳукумат ва на аҳолида етарли билим, кўникмаларнинг йўқлиги, унинг устига энергетик муаммолар фонида офтоб уриши ва иссиқ нам ҳаводан кучли димиқиш ҳодисасига учраётган покистонликлар кўплаб яқинларини йўқотмоқдалар.

Бу каби иссиқлик муҳитига яқин ҳароратлар кузатилаётган араб мамлакатлари ва форс мамлакати Эронда эса айнан иссиқ уришидан ҳалок бўлаёганлар сони сезиларли кам. Улар бунга эрта огоҳлантириш тизимлари, аҳоли онгини ошириш ва барқарор энергетика орқали эришмоқда.

Барқарор энергетик тармоқ — турли иқлимий офатларда аҳоли ўлими билан боғлиқ хавфни камайтиришини бизни масъуллар ҳам тушуниб етиши керак. Яқин йилларда бизнинг ёзлар ҳам хафсалани пир қиладиган иссиқлик исканжасида қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!