Покистон «Толибон»ни қўллаб-қувватлаяптими?

Покистон «Толибон»ни қўллаб-қувватлаяптими?

Покистон «Толибон»га Афғонистонга ҳужум қилиш учун ўз ҳудудидан фойдаланиш имкониятини бермайди. Бу ҳақда Покистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)даги доимий вакили Мунир Акрам маълум қилди.

Аввалроқ Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили Ғулом Исхакзай «Толибон»ни Покистон қўллаб-қувватлаётганига далиллар борлигини айтган эди.

«Биз буни бутунлай рад этамиз. Покистон ўз ҳудудидаги террорчи гуруҳларни йўқ қилган. Покистонда улар учун хавфсиз бошпана йўқ. Афғонистон билан чегарамизнинг 97 фоиз қисмига тўсиқ тортилган, чегарада одамларнинг назоратсиз ҳаракатланиши эҳтимолдан йироқ» — деди Акрам матбуот анжуманида.

Афғонистондан АҚШ контингентини олиб чиқиш бошлангач мамлакатдаги вазият кескинлашди. 22 июль куни Толибон Афғонистон чегараларининг 90 фоизини назорат қилаётганини айтди, расмийлар буни инкор этмоқда. Евроиттифоқнинг Афғонистондаги махсус элчиси вазифасини бажарувчи Томас Никлассоннинг айтишича, агар «Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни ҳарбий йўл билан эгаллаб оладиган бўлса, уларнинг ҳукумати Евроиттифоқ ва минтақадаги кўпчилик давлатлар томонидан тан олинмайди.

АҚШ ҳам худди шундай фикрда. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг баёнотига кўра, «Толибон» Афғонистондаги ҳокимиятни зўрлик билан қўлга киритса, халқаро тан олинишдан умид қила олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!