Зафар Ҳошимов: "Коронавирусга қарши курашда кафе-ресторанларни қурбон қилмайлик"

Зафар Ҳошимов: "Коронавирусга қарши курашда кафе-ресторанларни қурбон қилмайлик"

Тадбиркор Зафар Ҳошимов кафе ва ресторанлар фаолияти пандемия даврида чекланаётгани тармоқ учун оғир бўлмоқда, деб ёзмоқда.

Кафе ва ресторанлар тадбиркорларнинг асосий ўзаги ва форпости. Айнан шу соҳада энг ижодкор ва жасур, ҳеч қанақа рискдан тап тортмайдиган одамлар тўпланган. Бу соҳанинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам жуда тез аён бўлади. Бу бизнесда ўртамиёна бўлиб бўлмайди, сен ё муваффақиятлисан, ёки йўқ. Бир сўз билан айтганда, мазкур бизнес ҳаммага ҳам эмас.

Биз, шаҳарликлар, мижозлар учун кафе-ресторанлар шунчаки ошқозон ғамини ейдиган жой эмас, балки дўстлар, яқинларимиз ва қадрли билан инсонларимиз учрашадиган, ҳаётимиздаги муҳим воқеаларни нишонлайдиган, мулоқот қиладиган, ҳаяжонли дақиқаларни кечирадиган жой ҳамдир. Кафе ва ресторанлар музокаралар учун жуда самарали жой. Чунки бир дастурхон атрофида ўтирганда ишонч ўз-ўзидан мустаҳкамланади, ўзаро келишувларга жуда тез келинади. Кафе ва ресторанлар шу маънода шаҳарнинг ижтимоий эпицентридир, деб ёзади тадбиркор.

Зафар Ҳошимов кўп саёҳат қиладиган одам сифатида айнан кафе ва ресторанлар у ёки бу шаҳар ҳақидаги фикрнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этишини қайд этган.

Тадбиркор айнан кафе ва ресторанлар коронавирусга қарши урушда айбдор деб топилиб, қурбонликка маҳкум этилганини тушунмаслигини ёзган. Ишончим комилки, одамлар айнан кафе ва ресторанларда вирусни юқтириб олаётганини исботлайдиган ишончли тадқиқотлар йўқ. Гап албатта, юзлаб одамлар билан тўй-томоша қилиш ҳақида кетмаяпти. Албатта, соат 20:00гача ҳам кафе-ресторанларда одамлар тўпланиб қолиши мумкин, қолаверса, мавжуд талабларга бўйсунмасдан ишлаётган кафе-ресторанлар ҳам бор. Энг ёмони ҳам шу.

Ушбу юзага келган вазиятни зудлик билан тузатиш керак. Шундай чора-тадбирлар жорий қилиш мумкинки, умумий овқатланиш муассасалари ўзини оқламаган вақт ва жой чекловларидан қатъи назар ҳам ишлай олади.

Spot’нинг ёзишича, турли ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда 2 млн ортиқ киши кафе-ресторанлар ва уларга алоқадор бўлган соҳаларда фаолият юритади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!