Японияда харид учун “эмлаш паспорти” талаб қилиниши мумкин

Японияда харид учун “эмлаш паспорти” талаб қилиниши мумкин

Япония ҳукумати озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмлари ва шу каби бошқа харидлар учун фуқаролардан эмланганлиги тўғрисида паспорт талаб қилиш тартибини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Japan News нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, тегишли таклиф пайшанба куни коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича ҳукумат гуруҳи йиғилишида киритилиши кутилмоқда.

– Дўконларга кираверишда кишилардан вакцина олганини тасдиқловчи ҳужжат сўралади. Шунга яраша сертификатлар эгалари чегирмалар ва қўшимча хизматларга эга бўлиши мумкин, – дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Японияда пандемия бошланганидан бери 1,57 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, уларнинг 16 мингга яқини вирус оқибатида ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!