“Ўзтемирйўлйўловчи” фуқароларга мурожаат билан чиқди
“Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездига чипталар йўқлиги, лекин поезд вагонлари бўшлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълумки, “Афросиёб” электропоездлари темир йўл вокзалларидан жўнаб кетишдан олдин ҳар доим 1-йўлдан ҳаракатланади. Хабарларда тарқалган расмлардан кўринишича, поезд бошқа йўлакда расмга туширилган.
Йўловчилардан, асоссиз ва ёлғон хабарларни тарқатмасликларини ва фуқароларни бунга ундамасликларини сўраймиз!
Ушбу маълумотни тарқатган йўловчидан Тошкент-Марказий вокзалига келишини ва ходимлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан саволларга жавоб олиши мумкинлигини таъкидлаб ўтамиз.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).