Транспорт университети Кореянинг 9 та университетлари билан ҳамкорлик қилади

Транспорт университети Кореянинг 9 та университетлари билан ҳамкорлик қилади

Жорий йилнинг 27-28 июн кунлари Тошкент давлат транспорт университетида Корея Республикасининг 9 та университети раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Кореянинг Кюнгил, Кеимюнг, Даегу, Жежу Туризм университети, Кумоҳ Миллий Технология Институти, Андонг Миллий университети ректорлари билан бўлиб ўтган музокараларда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунлари бўйича Тошкент давлат транспорт университети ва Кореянинг 9 та университетларини ўз ичига олган алянс ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ушбу ташриф Корея ва Ўзбекистон университетлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлади. Бу ўзаро тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун янги имкониятлар очади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!