Россия бир ой муддатга БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилди

Россия бир ой муддатга БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилди

БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик бир ой муддатга Россияга ўтди, деб хабар бермоқда Россия матбуоти.

Россия охирги марта БМТ Хавфсизлик кенгаши ишини 2023 йил апрелида мувофиқлаштирган эди.

1 июль, душанба куни Россия Федерацияси бошчилигидаги Хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Хавфсизлик Кенгашининг келгуси ой учун иш дастури тасдиқланади.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя матбуот анжумани ўтказади, сўнгра БМТ Бош Ассамблеясига аъзо давлатлар учун ёпиқ брифинг ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!