Туркия Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди

Туркия Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ноокат туманидаги сув тошқини оқибатлари ҳақида баёнот берди.

«Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти Ноокат шаҳрида содир бўлган яқинда содир бўлган сув тошқини натижасида инсонларнинг қурбон бўлгани ва мингдан ортиқ одамнинг мажбурий эвакуация қилинишидан чуқур қайғудамиз», — дейилади ТИВ баёнотида.

✍️ Анқара Қирғизистон халқига ҳамдардлик билдирди ва ушбу офат оқибатларини бартараф этиш учун ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

🚫 Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ўш вилоятининг Ноокат туманида сел оқими оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, улардан 5 нафари болалар ва ўсмирлардир.

Табиий офат кўприкларнинг вайрон бўлишига, электр подстанцияларига зарар етказилишига ва йўлларнинг ювилишига ҳам олиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!