Трамп маҳбусларнинг алмаштирилиши АҚШ учун манфаатли бўлганига ишонмаяпти

Трамп маҳбусларнинг алмаштирилиши АҚШ учун манфаатли бўлганига ишонмаяпти

АҚШ собиқ президенти, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп Россия билан маҳбусларни айирбошлаш бўйича келишув доирасида америкалик фуқароларнинг ватанга қайтганидан мамнун, бироқ бу Вашингтон учун манфаатли шартлар асосида амалга оширилганидан гумонда. Бу ҳақда Fox Business ёзди.

«Одатдагидек, бу Россия ёки биз билан алоқада бўлган бошқа давлатларнинг ғалабаси бўлди. Лекин биз ҳеч бўлмаганда ватандошларимизни уйга олиб келдик, шунинг учун мен бу жиҳатни танқид қилмайман», деди у.

Трамп келишувлар тафсилотларини билмаслигини, аммо барибир улар ўз мамлакати учун унчалик фойдали эмаслигига ишонишини таъкидлади.

«Мен улар (АҚШ расмийлари) бу ҳолатда нима қилганини билмайман. Улар бу жуда мураккаб битим эканини эълон қилди. Одатда бу «Биз ёмон битим туздик, аммо ҳеч ким тушунмаслиги учун уни атайлаб қийинлаштирдик» деган маънони англатади», деди Трамп.

У келишувга қандай эришилганини тасаввур ҳам қилолмаслигини, қандайдир тўлов ҳам бўлиши мумкинлигини тан олди. Унинг эслатишича, охирги марта Қўшма Штатлар шунга ўхшаш алмашинув пайтида Эронга 6 миллиард доллар тўлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!