Тошкентда миллий таомлар ошхонасида ёнғин содир бўлди

Тошкентда миллий таомлар ошхонасида ёнғин содир бўлди

Бугун, 22 сентябрь куни соат 12:58да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 418-уйда жойлашган икки қаватли, миллий таомлар ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

ФВВ хабарига кўра, 4та ёнғин-ўчириш экипажлари соат 13:01да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:22да қуршаб олинган ва соат 13:34да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг 150 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 300 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!